Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган "Буюк ипак йўли" метро бекати яқинидаги ер ости йўли томининг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди.
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, жорий йил 12-август куни, таҳминан соат 14:30да ер ости йўлининг устки кўча қисмида экилган газонларга сув қуйиш натижасида ер ости йўлининг тепасида тўпланиб қолган сув оғирлиги натижасида пластик (алюкобонд) нинг бир қисми қулаб тушган, жабрланган, жароҳат олганлар йўқ.
Бир неча дақиқалар ичида муаммо мутахассислар томонидан бартараф этилган.