Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британияга ҳам карантинни кучайтирди

A A A
Буюк Британияга ҳам карантинни кучайтирди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Буюк мамлакат фуқароларининг уйларидан чиқишига тақиқ қўйилишини эълон қилди. Тақиқ 5 ноябрдан кучга киради ва 2 декабрга қадар давом этади. Жонсоннинг сўзларига кўра, карантин соғлиқни сақлаш тизимининг қулашига олиб келиши мумкин бўлган "тиббий ва ахлоқий фалокат"нинг олдини олиш учун зарурдир.

Бош вазирнинг буйруғига биноан, пайшанба кунидан бошлаб Aнглия аҳолисига фақат истисно ҳолларда ўз уйларидан чиқиб кетишга рухсат берилади: агар фуқаро масофадан туриб ишлай олмаса, тиббий ёрдам олиш, озиқ-овқат сотиб олиш ёки яқинларига ёрдам бериши шарт бўлса чиқиши мумкин. Очиқ спорт турлари ва пиёда юришга рухсат берилади. Университетлар, коллежлар ва мактаблар ўз фаолиятини давом эттиради. Кафе ва ресторанларга фақат етказиб бериш хизмати билан шуғулланишга рухсат этилади.

Буюк Британия ҳукумати мажбурий таътилга чиққанларга молиявий ёрдам ваъда қилмоқда.

Маълумот учун, олдинроқ Германияда, Францияда, Испанияда ва бошқа бир қатор мамлакатларда қатъий карантин жорий қилинган эди.

Киритилди: 18:42 02.11.2020. Ўқилди: 1834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда