Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британияда оддий фуқаролар ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнига жалб этилади

Буюк Британияда оддий фуқаролар ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнига жалб этилади

Буюк Британия ҳукумати ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш мақсадида оддий фуқароларни иммиграция ишларини кўриб чиқишга жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 2027 йилдан иш бошлаши режалаштирилган Мустақил иммиграция апелляциялари бошқармаси таркибида махсус тайёргарликдан ўтган фуқаролар фаолият юритади. Улар бошпана бериш рад этилган хорижликлар томонидан берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлади.

Шунингдек, мамлакат ички ишлар вазири ҳужжатсиз мигрантлар сақланадиган махсус марказлар сиғими кенгайтирилишини ҳам маълум қилди. Режага кўра, бу чоралар иммиграция қонунларини бузган ёки бошқа жиноятлар содир этган 45 минг нафаргача шахсни депортация қилиш жараёнини тезлаштиришга хизмат қилади.

Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда мамлакатда депортация қилиниши лозим бўлган қарийб 20 минг нафар хорижий фуқаро мавжуд.

Киритилди: 17:52 29.06.2026. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!