Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британияда ит салкам 40 минг долларга сотилди

Буюк Британияда ит салкам 40 минг долларга сотилди

Буюк Британияда Ким лақабли ит Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг қиммат ит сифатида кирди.

Маълумотларга кўра, ноёб ақл-идрокка эга бўлган ит «Farmers Marts» кимошди савдоси уйи томонидан ташкил этилган онлайн-аукционда 38,8 минг долларга сотиб олинган.

Бир ёшли Кимнинг собиқ эгаси бўлган фермер Дьюл Женкинс «UPI» нашрига берган изоҳида итининг ақл-идроки аллақачон уч ёшли ит даражасида эканлигини айтган.

«У ҳамма нарсани қилди. Мол ва қўйларни қаради, уларни ҳимаялади. У ҳар қандай шароитда ишлай олади », деди Дьюл.

Маълумот ўрнида, аввалги рекорд Хена исмли чўпон итига тегишли бўлиб, у 2020 йил октябрь ойида 26 минг долларга сотилган.

Киритилди: 04:00 19.02.2021. Ўқилди: 1455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!