Елизавета II га Буюк Британиядаги биринчи ёдгорлик Англиянинг Окем шаҳридаги кутубхона яқинида очилди, деб хабар беради Daily Mail.
Очилиш маросими унинг туғилган кунида, 21 апрель куни бўлиб ўтди. Ҳайкалнинг баландлиги 2 метрдан ошади. Унда ёш малика расмий либосда, учта корги ҳамроҳлигида тасвирланган.
Бронзадан ясалган ёдгорлик 124 минг долларга тушди ва у туман аҳолисининг хайр-эҳсонлари эвазига қурилган.
Эслатиб ўтамиз, Елизавета II 2022 йил 8 сентябрда 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди.