Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британия Халқаро жиноий суд билан низоларни тугатди

Буюк Британия Халқаро жиноий суд билан низоларни тугатди

Буюк Британиянинг янги ҳукумати Нетаняхуни Халқаро жиноий судда ҳибсга олиш ордеридан қутқариш уринишларини тўхтатади, шунингдек, UNRWAни молиялаштиришни тиклаш ва Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқади.

Лейбористларнинг янги ҳукумати Халқаро Жиноят Судининг Бенямин Нетаняхуни қамалдаги Ғазо секторида ҳарбий жиноятлар содир этгани учун ҳибсга олишга ордер беришига йўл қўймаслик уринишидан воз кечиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Британия ОАВлари Лейбористлар партияси расмийларига таяниб.

Аввалги Риши Сунак ҳукуматидан фарқли ўлароқ, кечаги сайловда ғалаба қозонган лейбористлар Ғазо устидан халқаро жиноий суд юрисдикциясига эга, деб ҳисоблайди. Аввалги ҳукумат суд Исроил ва Буюк Британия томонидан тан олинмаган Фаластин ҳудудлари устидан юрисдикцияга эга эмаслигини таъкидлаган.

Британия ўзининг қонуний ҳаракатларида Халқаро Жиноят Суд Исроил фуқароларини ҳибсга олишга буйруқ бера оладими ёки йўқлигини сўради, аммо энди янги ҳукумат бу йўналишни давом эттириши даргумон.

Киритилди: 19:12 08.07.2024. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!