Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Даунинг-стрит ва Елисей саройидаги матбуот котиблари бу мавзу ўтган ҳафтада бош вазир Кей Стармер ва Франция президенти Эммануел Макрон ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинганини инкор этмаган, бироқ тафсилотлар сир сақланмоқда.
Бироқ Стармер бундай таклифга ҳали тўлиқ рози бўлмаган. Материалда тинчликпарварлик миссияси қандай кўриниши мумкин бўлган 3 та сценарий кўрсатилган:
Биринчиси, Украинадаги жанговар алоқа линиясини музлатишни назарда тутади, бунда Россия Федерацияси мамлакат шарқи ва жанубидаги босиб олинган ҳудудлар устидан назоратни сақлаб қолади.
Иккинчи сценарий Ғарб қўшинларининг Киевни ҳимоя қилиш имкониятини кўриб чиқади.
Учинчиси, Полша ҳудудида “ҳаво қалқони” яратиш ва украиналик ҳимоячиларни бир вақтда тайёрлаш.