Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия ва ЕИ мудофаа ҳамкорлиги бўйича шартнома имзолади

Буюк Британия ва ЕИ мудофаа ҳамкорлиги бўйича шартнома имзолади

Буюк Британия ва ЕИ мудофаа ҳамкорлиги бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

"2025 йил 19 май куни имзоланган йирик битим доирасида Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик, балиқ ови ва энергетика йўналишларида келишувга эришди. Бу Brexit'дан сўнг Лондон ва Брюссел муносабатларидаги энг муҳим қадамлардан биридир", дея хабар бермоқда агентлик.

Politico нашрининг ёзишича, мазкур мудофаа шартномаси гибрид урушлар, киберхавфсизлик, муҳим инфратузилмаларнинг барқарорлиги ва денгиз хавфсизлиги каби масалаларни қамраб олади. Нашрга кўра, энг катта ва муҳим режалар энергетика соҳасига тааллуқли, Буюк Британия амалда Европа Иттифоқининг ягона электр энергияси бозорига қайтиб, ушбу соҳада ЕИ қоидаларига амал қилади.

Бундан ташқари, европалик балиқчилар учун келгуси 12 йилгача, яъни 2038 йилгача Буюк Британия сувларида балиқ овлаш ҳуқуқини мустаҳкамловчи келишув ҳам имзоланди.

Шартнома имзолангандан сўнг Лондонда ЕИ саммити бошланди. Унда Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта иштирок этди.

Киритилди: 18:46 19.05.2025. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!