Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.
"Буюк Британия мазкур мамлакатлардаги фуқароларига хавфсиз жойда қолишни тавсия қилди", дейилади ҳукумат веб-сайтида эълон қилинган хабарда.
Бундан ташқари, Қўшма Штатларнинг Қатардаги элчихонаси ҳам ўз фуқароларига шундай чақириқ билан мурожаат қилди.
Аввалроқ, Қатар Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат аҳолиси ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпишини маълум қилган эди.