Буюк Британия АҚШ ва бошқа иттифоқчилар билан биргаликда Украинага сунъий интеллектга эга минглаб янги дронларни жўнатмоқчи, деб ёзади Bloomberg.
Материалда айтилишича, бундай дронлар оператор назоратисиз нишонга олиш учун бир-бири билан алоқа қила олади.
УАВлар бир неча ой ичида Украина Қуролли кучларига топширилиши режалаштирилган. Вақт «ўзгариши мумкин», деб таъкидлайди агентлик.