Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия қироли Чарлз III ва қиролича Камилла икки кунлик ташриф билан Канадага келди — BBC

Буюк Британия қироли Чарлз III ва қиролича Камилла икки кунлик ташриф билан Канадага келди — BBC

Канада учун рамзий давлат раҳбари бўлган қирол Чарлз III мамлакат парламентида тахт нутқи — парламент ва халққа мурожаат билан чиқиш қилади. Британия монархи бундай нутқ билан Оттавада сўнгги марта деярли ярим аср олдин чиқиш қилган эди.

1975 йилда Чарлз III нинг онаси, қиролича Елизавета II Канада парламентида миллатга мурожаат қилганди.

Манбаларга кўра, Чарлз III нинг нутқи Канада ҳукумати иштирокида ёзилган бўлиб, унда Канаданинг суверенитетини ҳимоя қилиш, Трампнинг ушбу мамлакатни АҚШ таркибига қўшиш кераклиги ҳақидаги баёнотларига қарши фикрлар қайд этилган.

Киритилди: 10:33 27.05.2025. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!