Буюк Британия қамоқхоналардаги жой танқислигини камайтириш мақсадида минглаб маҳбусларни муддатидан аввал озод қилишни режалаштирмоқда.
Politico маълумотига кўра, ушбу режа Европа Иттифоқининг айрим давлатларида хавотир уйғотган. Хусусан, улар ўз фуқаролари Британиядан олдиндан огоҳлантиришсиз депортация қилиниши мумкинлигидан ташвишда.
«Жиноят содир этган шахсларни ҳеч қандай олдиндан маълумот бермасдан қайтариш жуда хавфли», — деди ЕИ дипломатларидан бири.
Нашрнинг қайд этишича, бу масала Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни қайта йўлга қўйиш жараёнида навбатдаги мураккабликка айланиши мумкин.