Мамлакат расмийлари Илон Маскка тегишли Х ижтимоий тармоғини блоклаш имкониятини ўрганмоқда. Бунга сабаб Grok сунъий интеллект чат-боти аёллар ва болаларнинг, жумладан вояга етмаганларнинг ҳам, жинсий мазмундаги тасвирларини яратгани айтилмоқда.
Хабар берилишича, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер назорат қилувчи орган Оfcom'га платформага жарима солиш ёки уни бутунлай тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни топширган.