Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф буюрди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф буюрди

"Киев ва Лондон “Юз йиллик ҳамкорлик” тўғрисида келишув имзолаши кутилмоқда, бу мавжуд мудофаа соҳасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиради", деб хабар бермоқда Тhe Guardian.

Associated Press'нинг қўшимча қилишича, келишув илм-фан, савдо ва иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни ҳам қамраб олади.

Шунингдек, Кир Стармер ва Влaдимир Зеленский Буюк Британиянинг Украинага қандай хавфсизлик кафолатларини тақдим этиши, жумладан, Россия билан сулҳдан сўнг Украинада британ тинчликпарвар кучларини жойлаштириш эҳтимоли ҳақида ҳам музокара олиб бориши кутилмоқда.

Ушбу ташриф Стармернинг Буюк Британия бош вазири сифатида Украинага биринчи сафаридир. Бунгача у 2023 йил июл ойида мухолифат етакчиси сифатида Киевга келган, шунингдек, Лондонда икки марта Зеленский билан музокаралар ўтказган эди.

Киритилди: Бугун 11:54. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!