Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия армияси олти ойдан бир йилгача вақт ичида шахсий таркибидан буткул маҳрум бўлади, агарда...

Буюк Британия армияси олти ойдан бир йилгача вақт ичида шахсий таркибидан буткул маҳрум бўлади, агарда...

Буюк Британия мудофаа вазирининг ўринбосари: "Агар Украинадаги уруш миқёсидаги можаро рўй берса, Буюк Британия армияси олти ойдан бир йилгача вақт ичида шахсий таркибидан буткул маҳрум бўлади"

Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирининг кадрлар сиёсати ва фахрийлар бўйича ўринбосари Алистер Карнс, RUSI аналитик марказига берган интервьюсида маълум қилди.

У Россияни мисол сифатида келтириб ўтар экан, бу мамлакат ҳар куни ўртача 1500 нафарга яқин аскарни йўқотаётганини таъкидлади. Карнсга кўра, Россия Украинага бостириб кирган пайтдан бери уруш бошидаги аскарлар сонидан ташқари, яна шунчасини деярли тўлиқ йўқотган.

Карнс ўз баёнотида бундай йўқотишларнинг олдини олиш учун қўшимча резервларни тайёрлаш зарурлигини таъкидлади. 1 октябрь ҳолатига кўра, Буюк Британия қуролли кучлари 109,245 нафар қурукликдаги аскар ва 25,814 ихтиёрий захирачига эга.

Киритилди: 07:37 05.12.2024. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!