Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия АҚШга рухсат бермади

Буюк Британия АҚШга рухсат бермади

Буюк Британия АҚШга Эронга зарбалар беришда ўз базаларидан фойдаланишга рухсат бермади, деб ёзмоқда The Times.

"Гап Англиянинг Глостершир графлигидаги Ферфордда жойлашган Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари базаси ҳамда Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия оролидаги база ҳақида бормоқда. Лондон Вашингтоннинг Эрон бўйича зарбаси “халқаро ҳуқуқнинг бузилиши” ҳолати бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабабли ушбу объектлардан фойдаланишга ҳали рухсат бермаган", дея хабар бермоқда нашр.

The Times маълумотларига кўра, Оқ уй Эрон бўйича зарба беришда ушбу базалардан фойдаланиш назарда тутилган режани ишлаб чиқмоқда.

Киритилди: Бугун 12:23. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!