Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухородаги айрим кўчаларда максимал тезлик 60 км этиб белгиланади

Бухородаги айрим кўчаларда максимал тезлик 60 км этиб белгиланади

Бухородаги айрим кўчаларда максимал тезлик 60 км этиб белгиланади. Бу ҳақида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 66-сессиясида маълум қилинди.

Сессияда Бухоро шаҳридаги И.Каримов, М. Иқбол, Намозгоҳ, Ибн Сино, Б.Нақшбанд ҳамда Навоий шоҳ кўчаларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлигини соатига 60 км этиб белгилаш масаласи кўриб чиқилди.

“Шаҳарда ўтган 9 ой давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг 52 таси тезликни ошириш оқибатида содир этилиб, ҳодисаларнинг 9 таси ўлим билан якунланган”, - дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Анвар Аҳмедов.

Бухорода содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилларидан келиб чиқиб, вилоят махсус комиссияси юқори тезликни соатига 60 км этиб белгилаш юзасидан таклиф киритди.

Мазкур таклиф депутатлар томонидан маъқулланди. Таклифни тасдиқлаш учун йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясига тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, кўчада ҳаракат тезлигини 60 км.соат этиб белгилаш таклифи дастлаб Тошкент шаҳар кенгаши томонидан берилган эди. Унга кўра, пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, Андижон вилоят Кенгаши қирқ учинчи сессиясида ҳам вилоятдаги 52 та кўчада ҳаракат тезлигини 60 км.соат этиб белгилаш таклиф этилди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ таклифига асосан, вилоятнинг бир қатор ҳудудларида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида“Юқори тезлик чекланган“ (60 км/соат) йўл белгилари ўрнатилади.

Вилоятда ўтган 9 ойи давомида вилоятда 584 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларида 117 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 477 нафари эса оғир тан жароҳати олган.

Киритилди: 14:20 27.10.2022. Ўқилди: 1939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!