Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода саксовулларни синдирганларга жами 538 миллион сўмдан ортиқ жарима ва зарар белгиланди

Бухорода саксовулларни синдирганларга жами 538 миллион сўмдан ортиқ жарима ва зарар белгиланди



Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан саксовул ўсимликлари кесилишининг олдини олиш мақсадида доимий рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Рейдлар давомида 9 ойда жами 60 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Шунингдек, 2 нафар фуқарога такроран ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 2-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга тақдим этилган ҳамда суд қарори бўйича жавобгарликка тортилган.

Ҳуқуқбузарликлар юзасидан фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 164 миллион 900 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган 373 миллион 727 минг сўм зарар ҳисобланди. Саксовулларни синдирган ҳуқуқбузарлар жами 538 миллион 627 минг сўм тўлашлари белгиланди.

Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 15:43 13.09.2024. Ўқилди: 1170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!