Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода ноқонуний криптовалюта орқали 3 млн доллар ишлаган ўсмир ушланди

Бухорода ноқонуний криптовалюта орқали 3 млн доллар ишлаган ўсмир ушланди

Бухорода ноқонуний тарзда криптовалюта орқали $3 млн ишлаган ўсмир ушланди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалидаги «Миллар» кўрсатувида маълум қилинган.

Унга кўра, Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 17 ёшли ўсмир белгиланган тартибда лицензия олмасдан жами 34 млрд сўмга тенг бўлган крипто-активларини олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик ходимлари томонидан криптовалюталарнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ тезкор тадбир ўтказилган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278−8-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:22. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!