Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухорода ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бухорода ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Р. бошқа бир фуқаро Е.ни танишлари ёрдамида вилоят Перинатал марказига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олганлиги, шунингдек, фуқаро З.га чет давлатдан стомотологик ускуна келтириб бериши эвазига 4 000 АҚШ доллари ва 11,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Муборак тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмаси АКТ ходими М.Э. фуқаро М.ни танишлари ёрдамида ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:37 17.10.2022. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!