Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода икки нафар ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Бухорода икки нафар ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида Бухоро электр тармоқлари корхонасининг уч нафар ишчи-ходими иш жараёнида ҳалок бўлгани хусусида хабарлар тарқалди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Ўриновнинг хabar қилишича, ҳалок бўлганлар Бухоро электр тармоқлари корхонасининг эмас, балки АЖнинг «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари бўлишган.

Вафот этганлар уч нафар эмас, икки нафар бўлишган. «Қоракўл» подстанциясида 2 нафар ёш мутахассис билан ўлим бахтсиз техник ҳодиса туфайли содир бўлган. Улар Акциядорлик жамиятига қарашли 500 кВ кучланишли подстанцияда бахтсиз электр тўқнашувига дуч келишган. Юқори кучланишли токнинг зарбли уриши оқибатида 20 метр баландликдан қулабтушишган. Йигитлар тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, воқеа жойида ҳалок бўлишган»,-деди Улуғбек Ўринов.

Маълум бўлишича, содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида шу куннинг ўзида тегишли органларга хабар берилган.Айни пайтда ҳолат сабаблари тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда. «Марҳум ҳамкасбларимиздан бирининг бир нафар, кейингисининг икки нафар фарзанди бўлган. Уларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган ҳолда, барча компенсация тўловлари амалга оширилди»,-деди .

Киритилди: 06:42 08.10.2024. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!