Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Вобкент туманида фуқаро М. Ж. га қарашли сув чиқариш насоси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 157,6 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:32 11.06.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!