"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Бухоро шаҳри “Б.Нақшбанд” МФЙда жойлашган “Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси”га қарашли бинонинг электр ускуналари ҳисоблагичсиз тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 364,9 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.