Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бухоро вилоятида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Бухоро вилоятида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро Х.У.нинг Бухоро вилояти ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, "У.Б.У." фермер хўжалиги раҳбари Б.Х. Ғиждувон тумани ҳудудидаги ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалиги балансида бўлган 12 гектар экин ер майдонини кейинчалик ваколатли танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 40 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 4 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Киритилди: 16:41 22.02.2023. Ўқилди: 2979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!