Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Бухоро декларацияси” халқаро конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди

“Бухоро декларацияси” халқаро конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди

«Декларациялар мулоқоти» халқаро форумининг якуний қисми Бухоро шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Форумда “Бухоро декларацияси” халқаро конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

«Бухоро декларацияси»нинг қабул қилиниши — Ўзбекистон илгари Марокаш, Макка, Жакарта, Вашингтон, Пунто-дел-Эстеда қабул қилинган декларацияларда ўз ифодасини топган тамойилларга тўлиқ қўшилаётганининг ифодасидир», деди Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов. — Бунда Ўзбекистоннинг бой сиёсий-ҳуқуқий тажрибаси, ўзбек халқининг диний-фалсафий мероси муҳим аҳамиятга эга. Чунки Бухорода азалдан турли маданият ва дин вакиллари тинч-тотув бўлиб яшаб келган».

«Бухоро деклорацияси» қарама-қаршилик ва келишмовчиликларнинг олдини олиш, жаҳон миқёсида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг етакчи ролини таъминловчи тарихий ҳужжатдир.

Киритилди: 21:04 19.05.2022. Ўқилди: 1484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!