Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бўстонлиқда қалбаки пулларни муомалага киритилишининг олди олинди

Бўстонлиқда қалбаки пулларни муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М. А. ва Ю.М. фойдаланувида бўлган “Lacetti” русумли автотраспорт воситаси салони кўздан кечирилганда, 52 дона 100 минг сўмлик, 19 дона 50 минг сўмлик ва 11 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюралар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:05 27.09.2022. Ўқилди: 1536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!