Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бўстонда “қинғир ишнинг қийиғи” чиқди

A A A
Бўстонда “қинғир ишнинг қийиғи” чиқди

Судланувчи Х.Қодиров (исм-шарифлар шартли) 2018 йил апрель ойидан 2021 йилнинг июнь ойига қадар Кадастр Агентлиги Давлат кадастрлар Палатаси Андижон вилояти бошқармаси Бўстон туман филиалида мутахассис вазифасида ишлаб келиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2021 йилнинг февраль ойида Бўстон туманида яшовчи фуқаро А.Ишметованинг яшаш хонадонига бориб, унга уй-жойига эгалик ҳуқуқини тиклаб беришини айтиб алдаб, уни ишонтириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, 750.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, фирибгарлик қилган.

Бундан ташқари, Х.Қодиров жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2021 йилнинг март ойида Бўстон туманида яшовчи фуқаро Ж. Эминогвнинг яшаш хонадонига бориб, унга уй-жойига эгалик ҳуқуқини тиклаб беришини айтиб алдаб, уни ишонтириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, 1.500.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, фирибгарлик қилган.

Шунингдек, Х.Қодиров жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2021 йилнинг ёз ойларида Бўстон туманида яшовчи фуқаро А. Шароповнинг яшаш хонадонига бориб, унга уй-жойига эгалик ҳуқуқини тиклаб беришни айтиб алдаб, уни ишонтириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, 100 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, фирибгарлик қилган.

Бундан ташқари, Х.Қодиров жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2021 йилнинг январь ойида Бўстон туманида яшовчи фуқаро А.Хамроевнинг яшаш хонадонига бориб, унга уй-жойига эгалик ҳуқуқини тиклаб беришини айтиб алдаб, уни ишонтириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, 500.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, фирибгарлик қилган.

Шунингдек, Х.Қодиров жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, 2021 йилнинг февраль ойида Бўстон туманида яшовчи маҳалладоши У.Рахимовага ўзига тегишли 20 сотих ер майдонини сотишини айтиб уни алдаб, ишонтириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, 42.040.000 сўмга тенг 4.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ушбу ер майдонини 2021 йил 3 ноябрь куни фуқаро И. Зойитовага 53.550.000 сўмга тенг 5.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, фирибгарлик қилган.

Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б, в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Махмуджон Рўзиматов, жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси

Киритилди: 12:03 25.03.2022. Ўқилди: 2280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар