Песков Украинанинг “Турк оқими” газ қувурига хизмат кўрсатувчи "Русская" компрессор станциясига ҳужумига изоҳ берди.
▪️ Россия туркиялик ҳамкорлари билан Украинанинг “Турк оқими” газ қувурининг инфратузилмасига ҳужумини муҳокама қилишди;
▪️Киев ўзининг “чет элдаги дўстлари” назорати остида энергетика терроризмини амалга оширмоқда;
▪️“Турк оқими”га ҳужум — европалик истеъмолчилар учун жуда хавфли.
▪️Россия газини жаҳон бозорига етказиб беришнинг қисқаришидан биринчи навбатда АҚШ манфаатдор.
▪️АҚШ Европанинг асосий газ таъминотчисидир. Таклифнинг камайиши нархлар кескин ошишига олиб келади.
Украина Қуролли кучлари 11 январда "Русская" компрессор станциясига ҳужум қилган эди. Россия мудофаа кучлари 9та дронни уриб туширишган, станцияга зарар етмаган.