Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Булоқбошида аянчли ЙТҲ. Ҳайдовчи ва вояган етмаган болалар вафот этди

Булоқбошида аянчли ЙТҲ. Ҳайдовчи ва вояган етмаган болалар вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:20 ларда, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Саноат МФЙ, “Газстрой” кўчасида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш.Л. "VOLVO" русумли юк транспорт воситасида, “Андижон-Булоқбоши” йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, йўл четидаги яшаш хонадонига урилиб, уйнинг атрофида ўйнаб юрган, вояга етмаган Қ.Н. ва Б.А.ларни уриб юборган.

Булоқбошида аянчли ЙТҲ. Ҳайдовчи ва вояган етмаган болалар вафот этди

Булоқбошида аянчли ЙТҲ. Ҳайдовчи ва вояган етмаган болалар вафот этди

Натижада, 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. воқеа жойида, пиёдалар Қ.Н. ва Б.А.лар шифохонада вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз", дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

    Киритилди: 08:00 29.09.2020. Ўқилди: 2529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
    telegram channel

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Энг кўп ўқилган янгиликлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!