Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бўлка нон ортидан бошқа нонларнинг ҳам нархи ошмоқда

Бўлка нон ортидан бошқа нонларнинг ҳам нархи ошмоқда

16 сентябрдан Тошкентда обиноннинг нархи ошиши мумкин. Бу ҳақда «Turon24» ахборот агентлиги хабар берди.

Бунга 15 сентябрдан биринчи нав уннинг янги нархи белгилангани сабаб бўлган. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, биринчи нав уннинг улгуржи нархи 1400 сўм этиб белгиланганди.

Эртага барча новвойхоналар ва нон ишлаб чиқарувчи корхоналар унни янги нарх бўйича харид қилади. Бу эса маҳсулот таннархининг ошишига олиб келади.

— Олдин биз уннинг килосини 900 сўм атрофида сотиб олардик. Эртадан деярли 50 фоиз қимматроқ нархда сотиб олишимизга тўғри келади. Ўша нархга қараб ноннинг нархини оширамиз, — дея изоҳ берган новвойлардан бири.

15 сентябрдан деярли ҳамма жойда бўлка ноннинг нархи 650 сўмдан 1200 сўмга ошди.

Manba: sof.uz

Киритилди: 07:30 16.09.2018. Ўқилди: 1745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!