Samsung Galaxy смартфонларида олдиндан ўрнатилган дастурлар ва иловалар жуда кўп. Уларнинг кўпи ҳеч кимга керак эмас, хотирани банд қилиб, телефонни секинлатади, холос. Қайси иловаларни бехавотир ва қай тариқа ўчириш мумкинлиги ҳақида Android Police тавсия бермоқда.
Samsung телефонида иловаларни ўчириш осон. Аксариятини «Созламалар»га кириб ёки ADB командаси орқали деинсталлияция қилиш мумкин.
Қайси иловаларни хавфсиз ўчириш ёки деактивация қилиш мумкин?
Нашр смартфон хотирасини эгаллаб, батарея ортиқча сарфланишига сабаб бўлаётган дастурлар рўйхатини келтирди:
Юқорида саналганларнинг кўпчилиги Googleнинг номдош иловаларига муқобил саналади, шу боис уларни бемалол ўчириб ташлашингиз мумкин.