Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бўка ва Китоб туманларида йўл таъмирлашдаги талон-торожликлар фош этилди

Бўка ва Китоб туманларида йўл таъмирлашдаги талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Бўка тумани йўллардан фойдаланиш” УК масъул шахслари томонидан туман ҳудудидаги йўлларни таъмирлашда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 266,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.

Шу каби, Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Китоб тумани йўллардан фойдаланиш” УК бош ҳисобчиси С.К. ва бошқалар туман ҳудудида амалга оширилган йўлларни таъмирлаш ишлари учун ишчиларга тўланиши лозим бўлган пулларни смета ҳужжатларига жорий иш ҳақи сифатида киритишган бўлса-да, 176,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:58 17.08.2022. Ўқилди: 2232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!