2025 йил 2 июлдан бошлаб йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқлари солиқ органлари хабарномаси асосида агрегаторлар (солиқ агентлари) томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинади.
Бу орқали фуқаролар солиқ ҳисоб-китоблари ва ҳисоботларини топширишдаги оворагарчиликлардан халос бўлади.
Маълумот учун, жорий йил давомида 189 нафар ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 100 млн сўмдан ошган.
Ҳозирда 208 та онлайн-такси агрегаторлари солиқ органлари ахборот тизимига тўлиқ уланган бўлиб, улар орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи хизмат кўрсатмоқда. Агрегаторлар томонидан давлатга 89,6 млрд сўм солиқ тўланган.