Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бугундан Тошкент ҳайвонот боғи очилмоқда

A A A
Бугундан Тошкент ҳайвонот боғи очилмоқда

Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғи 16 май, шанба кунидан қайта очилиши сабабли ота-оналар ва уларнинг фарзандларини ўз бағрига чорлади.

“Ҳайвонот боғимиздаги жониворлар: жирафалар, бегемотлар, филлар ва бошқа ҳайвонлар сизларни соғинган ва учрашувни интиқ бўлиб кутмоқда. Биз эса саёҳатни севувчи ёш ташриф буюрувчилар юзида табассум ва қувончни кўрмоқчимиз. Ҳайвонлар салтанатига ташриф буюриб унутилмас таассуротларга эга бўласиз, деган умиддамиз. Сизларни катта-кичик, ажойиб мавжудотлар жамланган ҳайвонот боғимизда кутиб қоламиз”, — дейилади Тошкент ҳайвонот боғининг “Telegram”даги каналида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳайвонот боғи 19 мартдан бошлаб коронавирус сабаб вақтинчалик ёпилганди.

Киритилди: 09:59 16.05.2020. Ўқилди: 3395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!