Тошкентдаги Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида 10 май куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу куни «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Ерости газ қувурлари хизмати» ва «Юнусободтумангаз» таъминоти бўлими томонидан Tashkent City ҳудудига қадар янги қурилган Д-400 мм ўрта босим газ қувурини мавжуд ўрта босим Д-729 мм ерости газ қувурига улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли қуйидаги ҳудудларда истеъмолчиларга газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Шунингдек, «Шаҳристон», «Анорзор» маҳалласидаги 2та, Амир Темур кўчасидаги 8та, Аҳмад Дониш кўчасидаги 2та, Чимкент йўли кўчасидаги 3та улгуржи истеъмолчи ҳамда 4–6–8–9–11–12–13–14-мавзелардаги 15та улгуржи истемолчи юқорида кўрсатилган вақт давомида газ таъминотидан узилади.