Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бугун Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади

A A A
 Бугун Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади

Сешанба куни пойтахтдаги Humo Arena муз саройи ёнида «Мўйноққа мадад» хайрия веломарофонига старт берилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар беришича, шу муносабат билан хайрия веломарафони иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўли бўйлаб кўчаларнинг бир қисми вақтинча ёпилади.

Қуйидаги йўлларда ҳаракат соат 9:30 дан 11:30 гача тўхтатилади:

🔸 Афросиёб кўчаси — «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчасигача;
🔸 Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
🔸 Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
🔸 Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан «Ҳазрати Имом» мажмуасигача;
🔸 Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелгача;
🔸 Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелдан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача;
🔸 Ислом Каримов шоҳ кўчаси — Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.

Киритилди: 08:20 25.05.2021. Ўқилди: 2546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар