Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бугун Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади

Бугун Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади

Тадбирга ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат - Венгрия божхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти ташриф буюрган. Шунингдек, Грузия божхона хизмати раҳбари фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси, Божхона расмийлаштируви маркази ҳамда ушбу мажмуададан ўрин олган Маълумотларни қайта ишлаш маркази, Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси фаолияти билан танишиб, соҳани рақамлаштириш йўналишида эришилган энг илғор ютуқларни эътироф этишди.

Киритилди: 15:16 11.12.2023. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!