Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бугун Қозоғистонда мамлакатда АЭС қурилиши масаласида референдум бўлиб ўтади

Бугун Қозоғистонда мамлакатда АЭС қурилиши масаласида референдум бўлиб ўтади

Бугун Қозоғистонда мамлакатда АЭС қурилиши масаласида референдум бўлиб ўтади.

Қозоғистон аҳолиси референдумда мамлакатда атом электр станцияси қурилишига рози бўладими ёки йўқми, деган саволга жавоб бериши керак. Овоз бериш натижалари Қозоғистоннинг атом энергетикасини ривожлантириши ёки бошқа электр энергияси манбаларини қидиришни бошлашини белгилайди.

Сўровномаларга кўра, қозоғистонликларнинг 67 фоиздан ортиғи атом электр станцияси қурилишини ёқлаб овоз беришни режалаштирган, деярли 23 фоизи эса бунга қарши. Бироқ, ижтимоий тармоқларда давом этаётган баҳс-мунозараларга қараганда, кўпчилик атом энергетикасини ривожлантириш тарафдори эмас.

Қозоғистонликларнинг асосий қўрқуви – Олмаотадан 360 километр узоқликдаги Улкен қишлоғида қурилиши режалаштирилган атом электр станциясида авария юз бериши эҳтимоли ҳисобланади.

Атом электр станциясини қуриш тарафдорларининг фикрича, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш билан бирга маҳаллий уранда ишлайдиган АЭС қурилиши энергия тақчиллиги ва экологик муаммоларни ҳал қилади.

Киритилди: 09:32 06.10.2024. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!