Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бугун Мессининг имконияти Роналдуникидан яхшироқ, аммо…

Бугун Мессининг имконияти Роналдуникидан яхшироқ, аммо…

Бугун жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида ўйинлар давом эттирилади. Бугун 4 та ўйиннинг гувоҳига айланамиз.

Дастлаб Тошкент вақти билан соат 15:00 да Франция – Австралия ўйинининг гувоҳига айланамиз. Гарчи бу жуфтликда французлар яққол фаворит ҳисобланишса-да, ўйин қизғин кечиси кутилмоқда.

Тошкент вақти билан соат 18:00 да эса Аргентина Исландияга қарши майдонга тушади. Кўпчилик, айниқса, Мессининг мухлислари бугун ундан худди Роналдуники каби хет-трик кутишяпти. Мессининг имконияти яхшироқ, чунки рақиб Испания эмас, Исландия. Аммо шуни унутмаслик керакки, Лео терма жамоада Роналду каби омадли ҳаракат қила олмайди. Эҳтимол, бу сафар ҳаммаси бошқача бўлар.

Орадан уч соат ўтганидан сўнг Перу ҳамда Дания термалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Бугунги сўнгги ўйин эса тунги соар 23:59 да Хорватия ва Нигерия ўртасида кечади. Барча терма жамоаларга омад тилаймиз.

 

Киритилди: 11:03 16.06.2018. Ўқилди: 6500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!