Бугун соат 18:00 да Адиблар хиёбонида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳақидаги "Ашық аяз" ҳужжатли фильми премьера қилинади. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” студияси ҳамда Тошкент давлат кимё технология институти билан ҳамкорликда суратга олинган.
Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг ташаббуси билан суратга олинаётган "Халқ юраги" туркум фильмларидан бири.
Сценарий муаллифи Муратбай Низанов, режиссёр Азиз Аскаров, оператор Асенбай Аскаров. Фильмда шоирнинг яшаган даврлари, адиблар ва шогирдларининг интервьюларидан фойдаланилади.
Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом каби фильмлар премьера қилинганди. 29 сентябрга қадар Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.
Барча премьералар Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.