Green Card натижаларини текшириш учун қисқа йўриқнома:
1. Расмий веб-сайтга ўтинг
Green karta натижаларини текшириш учун www.dvlottery.state.gov сайтига киришингиз керак.
2. “Entrant Status Check” бўлимига ўтинг
Сайтда “Entrant Status Check” (Кириш ҳолатини текшириш) бўлимини топинг ва унга босинг.
3. Маълумотларни киритинг
• Confirmation Number: Ариза топширганингизда олган тасдиқ рақамингизни киритинг.
• Last Name: Фамилияингизни тўлиқ киритинг.
• Year of Birth: Туғилган йилингизни танланг.
4. Натижаларни кўринг
Барча катаклар тўлдирилгач, “Submit” тугмаси босилади. Ундан кейин, агар маълумотлар тўғри киритилган бўлса, аризани текшириш ойнаси очилади. Шу билан натижаларни текшириш мумкин бўлади.
Натижаларни ҳавола орқали текшириш мумкин.
Агар сизни танлаб олишган бўлса, аниқ кўрсатмалар бўйича давом этишингиз мумкин. Агар танланмаган бўлсангиз, кейинги йил учун ариза топшириш имкониятини кутинг.