Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

"Ўзгидромет" агентлигининг хабарига кўра, бугун Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Қайд этилишича,

эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ;
ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундуз куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзижойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқбўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ;
ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундуз куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даражаилиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
ТОШКEНТ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ, САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИ;
ҳаво бироз булутли бўлади куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликдаэсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ;
ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даражаилиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даражаилиқ бўлади.
ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР;
ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзижойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Киритилди: 01:12 04.11.2024. Ўқилди: 1746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!