Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Бугун айрим туманларда "свет" бўлмайди

A A A
Бугун айрим туманларда "свет" бўлмайди

Бугун Тошкентнинг Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Олмазор тумани: "Истиқбол" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;

Чилонзор тумани: "Зарқўрғон" МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача

Юнусобод тумани: "Биллур" МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Киритилди: 08:28 07.11.2023. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!