«Парма» дарвозабони Жанлуижи Буффон «Барселона» клуби ва Испания миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Андрес Иньестага ўз вақтида «Олтин тўп» берилмаганидан норози.
«Мен учун «Олтин тўп» билан боғлиқ энг катта адолатсизлик — Иньестага ушбу соврин берилмагани. Андрес Марадона, Месси ёки Роналду каби кучли эди», — деди Буффон France Football нашрига берган интервьюсида.
2010 йили Иньеста овоз олишда иккинчи бўлиб, бу борада «Барселона»даги шериги Лионель Мессига ютқазган, 2012 йилда эса 3-ўринни эгаллаган.
Маълумот учун, 38 ёшли испан бу мавсумда «Виссел Кобе» сафида Япония чемпионатида 11та баҳсда 2тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.