Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бу йилги Олимпиадада нега "Вэл Баркер соврини" берилмади?

A A A
Бу йилги Олимпиадада нега "Вэл Баркер соврини" берилмади?

Яхши биласиз, Олимпия ўйинлари якунига кўра энг яхши техникага эга боксчига "Вэл Баркер" соврини топширилади.

Бу йил Токио Олимпиадасида энг яхши боксчи номи аниқланмади. Нима учун?

Маълумот учун, ушбу соврин AIBA (Халқаро бокс ассоциацияси) томонидан тасъис этилган. Бу сафарги Олимпиада эса AIBA томонидан эмас, махсус комиссия томонидан ташкил этилди.

Шу сабабли ҳам бу йилги Олимпиадада "Вэл Баркер" соврини хеч бир боксчига топширилмади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу соврин сўнгги маротаба Рио Олимпиадасида Ҳасанбой Дўсматовга топширилганди.

Киритилди: 17:20 11.08.2021. Ўқилди: 2751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!