Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бу йил магистратурага қабул бир марта бўлади

A A A
Бу йил магистратурага қабул бир марта бўлади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов 2023 йил магистратурага қабул фақат бир марта бўлишини айтди. Вазир бу ҳақда янги ўқув йили қабул масалаларига бағишланган суҳбатда маълум қилди.

Бу йил магистратурага қабул анъанавий тарзда бир марта бўлади. Параметрларни ҳам тез орада тасдиқлаймиз. Ҳаммаси олдинги ўша тартибда сертификатлар билан бўлади. Биз фақат ўтган бир йил учун 2 марта магистратурага ҳужжат топширишга қабул комиссиясидан рухсат сўраб олганмиз. Ўша йили янги тизим жорий қилингани ва тил сертификатлари талаб қилингани ҳисобига шундай бўлганди”, – деди Абдураҳмонов.

Маълумот учун, 2022/23 ўқув йилида магистратура учун 2 марта — қишки ва ёзги қабул ўтказилганди.

Киритилди: 21:32 09.06.2023. Ўқилди: 2805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!