Veolia Energy Tashkent бу йил баҳорда Тошкентда иссиқ сувни 5 кунлик ўчиришларни режалаштирмаяпти.
⚙️ Иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари кейинроқ бошланади. Бунда, сувнинг ўчирилиши бутун шаҳарда бир вақтни ўзида эмас, балки кварталлар бўйича амалга оширилади.
🎯 Бундай ёндашув ўтказиладиган синовлар сифатини оширади. Мутахассисларнинг эътибори иссиқлик тармоғининг кичик бир қисмига қаратилади, яъни текшириш батафсилроқ бўлиб, кўпроқ нуқсонларни аниқлайди.