Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бу йил 22,5 минг россиялик ҳажга боради

A A A
Бу йил 22,5 минг россиялик ҳажга боради

Москва жоме масжидида 22 июлдан эътиборан ҳажга борувчилар учун махсус курслар бошланади. 

“Кўп йиллардан бери Россия муфтийлар кенгаши мусулмонларни ҳаж ва умрага жўнатиш билан шуғулланиб келмоқда. Муқаддас қадамжоларга боришдан олдин зиёратчилар ҳажга тайёрланиш бўйича махсус курслардан ўтишади ва улар керакли маълумотлар билан таъминланади”, – дейилади Россия мусулмонлари диний бошқармаси хабарида. 

Бу йил Москва жоме масжиди ходимлари ва гуруҳбошилари зиёратчиларни ҳажга тайёрлайди. Худди шундай курслар Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам ўтказилади.  

Жорий йилда Россиядан 22,5 минг мусулмон ҳаж сафарига боради. 

Manba: azon.uz

Киритилди: 05:25 15.07.2018. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар