Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Бу урушда Украинада немис аскарлари бўлмаслиги аниқ"

A A A
"Бу урушда Украинада немис аскарлари бўлмаслиги аниқ"

Германия канцлери Олаф Шольц немис қўшинлари Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслигини айтди. Шу билан бирга, у Киевга мудофаа салоҳиятини кучайтиришга ваъда берди.

Бу урушда Украинада немис аскарлари бўлмаслиги аниқ. Келишув Германия урушга қўшилади дегани эмас, — деди Шольц.

Канцлернинг айтишича, Берлин ҳарбий ёрдам беради: қурол жўнатади, украиналик аскарларни ўқитади, Украина мудофаа саноатини модернизация қилишда кўмаклашади.

Олаф Шольц бир кун аввал Германия Украинага 1,1 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратишини, бу пакет 36 ғилдиракли гаубица, 120 минг артиллерия снарядлари, иккита янги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими, иккита IRIS-Т зенит ракета тизимларини ўз ичига олишини айтди.

Киритилди: 22:45 17.02.2024. Ўқилди: 3242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!