Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, агар Жанубий Корея ёки АҚШ суверенитетини бузишга уринса, мамлакат барча турдаги ҳужумкор қуроллардан фойдаланишдан тортинмаслигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Ким бу ҳақда машғулотлар ўтказилаётган Корея халқ армияси махсус кучлари базасига ташрифи чоғида баёнот берди.
Кимнинг қўшимча қилишича, ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда Сеул ва Корея Республикасининг мавжудлиги имконсиз бўлади. Унинг таъкидлашича, бу қандайдир риторик таҳдид эмас, балки реал прогноздир.